БМТ бош котиби Кофи Аннан Ливан-Исроил чегарасига халқаро тинчликпарвар кучлар жойлаштирилиши масаласини муҳокама қилиш учун 31 июль куни йиғилиш ўтказишга чақирди.

К.Аннан халқаро тинчликпарвар кучлар жойлаштирилиши ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳозирча қарор қабул қилмагани боис бу дастлабки музокара бўлишини билдирди.
Тинчликпарвар кучлар Европа давлатлари, шунингдек, Ливан жанубида аллақачон кузатувчилик миссиясини бажараётган БМТга аъзо бошқа мамлакатлар ҳарбийларидан тузилиши айтилмоқда.