Исроил ҳукумати БМТнинг Ливан жанубида ўт очишни уч кунга тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди.

БМТнинг гуманитар ёрдам кўрсатиш ишлари бўйича мутасаддиси Ян Эгеланд Исроил ва “Ҳизбаллоҳ”га мурожаатида тинч аҳолини эвакуация қилиш учун томонларни уруш ҳаракатларини тўхтатиб туришга чақирган эди.
Бунга жавобан Исроил ҳукумати матбуот вакили Ави Пазнер ўт очишни тўхтатишга ҳожат йўқлигини билдирди.
“Чунки Исроил Ливанга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун коридор очган. Муаммо бутунлай бошқа нарсада. Гуманитар бўҳрон ҳосил қилиб Исроилни айблаш учун”Ҳизбаллоҳ” Жанубий Ливан аҳолисига тиббий ёрдам ва озиқ-овқат етказиб беришга атайин тўсқинлик қилмоқда”, - деди Ави Пазнер.