Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳомид Ризо Осифий Эрон “Ҳизбаллоҳ”га Исроилга қарши урушда ëрдам бераётгани ҳақидаги иддаоларни инкор этди.

Осифий Эрон Ливанга ҳеч қандай қўшин ва қурол жўнатмаганини ҳамда “Ҳизбаллоҳ”ни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.
“Агар Эрон “Ҳизбаллоҳ”га ëрдам беришга қарор қилса, бу ҳақда эълон қилади”, - деди Осифий.
Шунингдек, Осифий БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши эҳтимолий санкцияси масаласига ҳам тўхталди.
“Агар Хавфсизлик кенгаши душанба куни Эронга қарши санкция қўллаш ҳақидаги резолюция лойиҳасини маъқулласа, Теҳрон уранни тўйинтириш амалиëтини тўхтатиш эвазига Ғарб мамлакатлари томонидан таклиф қилинган муроса дастурини кўриб чиқмайди”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, Теҳрон расмийлари Эроннинг ядровий дастури борасидаги бўҳронни ҳал қилиш бўйича халқаро ҳамжамият таклифига август охирига қадар жавоб берилишини маълум қилган.