Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Ўзбекистондаги “Правда Востока” газетасининг бир неча журналисти нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилгани учун ишдан бўшатилганини билдирди.

Ташкилот тарқатган баёнотга кўра, газета бош муҳаррири Алишер Усланов ўтган ой президент маъмуриятига чақирилган. А.Услановдан “сиёсий жиҳатдан ишончсиз” мухбирлар, жумладан, tribune-uz.info сайтига мақолалар ёзган Жамила Аипова ва Олга Фозиловани ишдан бўшатиш сўралган.