Тожикистон халқаро ҳамжамиятни яқинда рўй берган зилзила оқибатида вайрон бўлган қишлоқларни қайта тиклашда ёрдам беришга чақирмоқда.

Президент Имомали Раҳмоновнинг матбуот вакили Абдуфаттоҳ Шариповга кўра, Афғонистон чегараси яқинида жойлашган учта қишлоқда инфраструктура, мактаб ва бошқа идораларни қайта тиклаш учун маблағ керак. Ҳозирга қадар Туркия ҳукумати Тожикистонга ўз ёрдамини таклиф қилди. 29 июл куни рўй берган зилзила оқибатида уч нафар бола нобуд бўлган ва мингдан зиёд аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган эди. Табиий офат тахминан бир ярим минг уйни вайрон қилган.