Машҳур америкалик актёр ва режиссёр Мел Гибсон маст ҳолатда автомашина минганликда айбланмоқда.

Гибсонни полиция ўтган жума куни Малибуда қўлга олди. Текширувдан унинг қонида алкоголь миқдори қонунда белгилаб қўйилган меъёрдан кўп эканлиги маълум бўлган. Полиция баённомасида унинг аксисемит гаплар айтгани ҳам қайд этилган. Гибсон бу гаплари учун АҚШнинг яҳудийлар жамиятидан узр сўради.
Шу кунда Гибсон гаровга қўйилган пул эвазига очиқда юрибди. Унинг устидан суд 28 сентябрга белгиланди. Агар Гибсон айбдор деб топилгудай бўлса, 6 ойга қамалиши мумкин.