Чоршанба куни Бағдодда минглаб шиалар мазҳаблараро зўравонликка чек қўйиш талаби билан юриш қилди.

Портлашлар ва ҳужумлар оқибатида Ироқда кунига 100га яқин одам ўлмоқда.
Кеча Бағдод яқинидаги стадион ёнига ўрнатилган бомба портлаб ўсмирлар футбол жамоасининг камида 12 ўйинчиси ҳалок бўлди, 13 киши яраланди.
Бағдоднинг ўзида уч марта портлаш юз берди. 3 киши нобуд бўлди, 9 киши яраланди.
Анбар вилоятида исёнчилар билан тўқнашувлар давомида америкалик икки аскар ўлди.