АҚШнинг ҳарбийларининг Яқин Шарқдаги қўмондони генерал Жон Абизайд Вашингтонда АҚШ Сенатининг Ҳарбий масалалар бўйича қўмитасида чиқиш қилди.

Абизайд агар Ироқда мазҳаблараро зўравонликлар давом этса, мамлакатда фуқаролик уруши бошланиши мумкинлигини айтди.
“Менимча, энг мудҳиш мазҳаблараро зўравонликлар айниқса Бағдодда кузатилмоқда. Агар бу зўравонликлар тўхтатилмаса, Ироқда фуқаролар уруши бошланиши мумкин”, – деди генерал Жон Абизайд.