Туркиянинг Адана шаҳри марказида жойлашган “Oyakbank” яқинида рўй берган икки портлаш оқибатида камида 17 киши, жумладан, беш полиция ходими яраланди.

Портлаш натижасида полицияга тегишли 4 автомобиль ҳамда бир неча дўконга зарар етди.
Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ. Туркия армиясининг пенсия жамғармасига қарашли “Oyakbank”ка ўтган ҳафта уюштирилган ҳужум оқибатида тўрт одам яраланган эди.