Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов октябр ойида нишонланадиган мамлакат мустақиллигининг 15 йиллиги муносабати билан ҳар бир вазирга “Мерседес” автомобили беришни ваъда қилди.

Президент Ниёзов буни телевидение орқали кўрсатилган вазирлар йиғилишида эълон қилди. Туркманбоши агар вилоят раҳбарлари ўз вазифалари ҳамда давлатга пахта топшириш планини ўз вақтида бажарса, улар ҳам “Мерседес” автомобили олишларини айтди. Туркманистон ҳукуматида бешта вилоят бошлиғидан ташқари 20 нафар вазир бор.