“Хизбуллоҳ” жанггарилари Исроилдаги учинчи йирик шаҳар Хайфа порт шаҳрига ракеталар отди.

Оқибатида камида уч одам нобуд бўлди 160 одам яраланди. Ракета ҳужумидан уч соат ўтмай, Исроил учқичлари Қана шаҳрига ҳужум қилиб ракета отадиган қурилмаларни йўқ қилди.
Якшанба куни “Хизбуллоҳ” жанггарилари отган ракеталар Исроил шимолидаги Кфар Гилади қишлоғига тушиб портлади. Натижада Исроил армиясининг заҳирадаги ўн икки аскари халок бўлди.