Бугун Украина Ташқи ишлар вазири Борис Тарасюкнинг баёнот беришича, Украина Россия билан алоқаларини яна йўлга қўйиши зарур.

Икки давлат ўртасидаги алоқалар сўнгги тўрт ой давомида ҳукуматни тузиш юзасидан мамлакатда борган сиёсий кураш туфайли тўхтаб қолган эди.
Украина Ташқи ишлар вазирининг Озодлик радиосига берган интервюсида маълум қилишича, бу икки давлат узоқ давом этаётган баҳсларни ва ниҳоят, ҳал этиши лозим.
“Тахминимча, Бош вазирнинг биринчи сафари Москвага бўлиши лозим. Икки давлат ўртасида кўплаб муаммолар, жумладан, энергетик муаммолар ва ўзаро савдо алоқаларига доир саволлар йиғилиб қолди”, - деди Украина Ташқи ишлар вазири Борис Тарасюк.
Ўтган ҳафтада президент Виктор Юшченко россияпараст рақиби Виктор Януковичнинг бош вазирликка номзодини тасдиқлади. Украина парламенти эса бу номзодни 4 август куни маъқуллаб, овоз берди.
Шунингдек, Тарасюкнинг яна маълум қилишича, Украина ҳукуматидаги турли сиёсий томонлар мамлакатнинг Жаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши борасидаги барча юридик расм-русмларни тугатиш тўғрисида ҳам музокара олиб бормоқда.


* * * * * * * * * *