Қирғизистон жанубида олиб борилган махсус рейд вақтида Қорасувдаги йирик масжидлардан бирининг имоми Рафиқ қори Камолов отиб ўлдирилди.

Қирғизистон махсус хизмати вакили Нурбек Тўқбаев бу ҳақда шундай маълум қилди:
“2006 йилнинг 6 августида Қирғизистон махсус хизмат вакилларининг Ўш шаҳрида олиб борган аксилтеррор амалиёти давомида Ўзбекистон ислом ҳаракати халқаро террор ташкилотининг бир гуруҳ жанггарилари йўқ қилинди”, - дея маълум қилди Қирғизистон махсус хизматлари вакили Тўқбаев.
Муҳаммадрафиқ Камолов ва айни вақтда Рафиқ қори Камолов, номи остида танилган имом мамлакат жанубидаги нуфузли дин арбоби эди. Айни вақтда у таъқиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний оқими аъзоларига ўзи имомлик қилаётган масжидда ибодат қилиш имконини берган, дея шу диний оқимга алоқадорликда ҳам айбланган.
Энди эса Қирғизистон расмийлари уни Ўзбекистон Ислом ҳаракати аъзолари сафида йўқ қилдик, деб баёнот бермоқда.