Бугун Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов Ҳиндистонга расмий сафари доирасида мамлакат раҳбарияти билан олий даражадаги учрашувларни бошлади.

Учрашув давомида томонлар иқтисодий ҳамкорлик ҳамда минтақада хавфсизлик масалаларини муҳокама этиши кўзланган.
Тожикистон президенти, шунингдек, Ҳиндистон-Тожикистон вакиллари иштирокидаги илк “бизнес-форум”да иштирок этади.
Бундан ташқари, Ҳиндистон Тожикистоннинг Жаҳон Савдо ташкилотига кириш истагини ҳам қўллаб-қувватлаш ниятини билдирган.