Исроил Мудофаа вазири Амир Перес агар Ливандаги урушни тўхтатишга қаратилган дипломатик уринишлар натижасиз тугаса, Исроил армияси ҳарбий ҳаракатларни кенгайтиришини билдирди.

Перес “Хизбуллоҳ” жанггарилари Ливан жанубидан Исроилнинг шимолий ҳудудларига ракеталар отишини тўхтатиш учун Исроил армияси ҳамма чорани кўради, деди.
Тел Авивда ўтказилган матбуот конференциясида Бош вазир Эхуд Олмерт Исроил ўз мақсадига эришади, деди: “Биз бу урушда ғалабага қозонамиз. Урушнинг биринчи кунида айтганимдек, бу мақсадга эришиш осон бўлмайди. Биз катта йўқотишга учраяпмиз. Бироқ биз бир, икки, уч, тўрт йил ва балки ундан ҳам кўп кутиб, исроилликларга қарши янада даҳшатли қуроллардан ҳужум қилиниш хавфи билан рўпара келгандан кўра, биз ҳозир бунинг олдини олишга қарор қилиб, шундай йўқотишга учраяпмиз”, – деди Исроил Бош вазири Э.Олмерт.