Франция БМТнинг Исроил-Ливан низоси борасидаги резолюцияси лойиҳасига ўзгартиш киритиш таклифини илгари сурди.

Маълумотларга кўра¸ расмий Париж араб давлатларининг Исроил қўшинлари Ливан ҳудудидан олиб чиқилиши керак деган таклифини инобатга олиниши тарафдори.
Ливан расмийлари Исроил қўшинлари чиқиб кетиши биланоқ чегара ҳудудига ўнбеш минг ҳарбий ҳизматчини жойлаштиришга хозир эканлигини билдиришди.
Ливаннинг БМТдаги вакили Ториқ Митри гапиради: ”Бу борадаги қарор вазирлар маҳкамасида бир овоздан қабул қилинди. Хизбуллоҳни тамсил қилувчи икки вазир ҳам бу қарорни ëқлаб овоз берди. Бизга шу нарса аниқки, Ливан армиясига ўз бурчини бажариш учун имкон бериш борасида мамлакатда илгари сира кўрилмаган даражадаги якдиллик ҳукмрон”, - деди Ливаннинг БМТдаги вакили.
Кейинги йилларда Ливан жануби Хизбуллоҳ назорати остида бўлгани айтилади.