Нью Йоркдаги Жаҳон савдо марказига 2001 йил 11 сентябрда террор ҳужуми қилингани ҳақида Голливудда ишланган биринчи бадиий филм бугун АҚШ бўйлаб намойиш қилинади.

“Жаҳон савдо маркази” деб номланган мазкур филмни Оливер Стоун суратга олган. Филмда асосан бино қулаганидан кейин унинг деворлар остида қамалиб қолган икки нафар полиция ходими қутқариб олингунига қадар бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилинади.