Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркияда Конго-Кавказ геморрагик безгак касаллигига чалингани 242 нафар одамдан 20 нафари нобуд бўлганини билдирди.

Ташкилот маълумотига кўра, бу касаллик юққан одамнинг боши айланади, иссиғи чиқади, мушаклари оғрийди ва қайд қилади. Одам ҳаёти учун ўта хавфли бўлган Конго-Кавказ геморрагик безгагининг ваксинаси ҳозиргача топилмаган. Бу касаллик одамга кана чақиши орқали, шу касалликка чалинган киши қонининг бошқа одам организмига тушиши орқали юқади. Бу касаллик қўпроқ ҳайвонлар билан бевосита ишловчи одамларга юқади.