Араб Лигаси делегацияси Ливанда ўт очиш тўхтатилмаса ва Исроил қўшинлари мамлакатдан дарҳол олиб чиқилмаса, фуқаролар уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгашини огоҳлантирди.

Ҳозирда Хавфсизлик кенгаши аъзолари Исроил армияси ва “Хизбуллоҳ” жанггарилари ўртасида бораётган қуролли тўқнашувни тўхтатиш борасида АҚШ-Франция ишлаб чиққан резолюция лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Араб давлатлари лойиҳанинг дастлабки матнига жиддий эътироз билдирганидан сўнг, Франция ва АҚШ уни қайта кўриб чиқмоқда.
Ливан Ташқи ишлар вазири Тариқ Митри: “Биз Исроил Ливандаги ўз хатти-ҳаракатини Исроилни мудофаа қилишдан бошқа мақсадни кўзламаган, дея изоҳлашини ҳаммамиз биламиз. Исроилнинг Ливанга қилган олдинги ҳамма уруши ўз-ўзини ҳимоя қилиш, деб иддао қилинган. Шу нуқтаи назардан резолюция лойиҳаси Ливанни Исроил иддаолари олдида ҳимоясиз қолдиради”, – дея баёнот берди.
Журналистлар фикрича, резолюция лойиҳаси пайшанбадан кейин овозга қўйилиши мумкин.