Американинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида умумий буйрак билан қўшилиб туғилган сиом эгизакларини бир биридан ажратиш жарроҳлик амалиёти муввафақиятли кечган.

Ҳозирда 4 яшар икки қизча ўзини яхши хис этмоқда.
"Кендра ва Малия ҳозирда интенсив терапия бўлимига олиб ўтилган. Улар ўзларини яхши хис этмоқда. Амалиёт жуда узоқ, аммо силлиқ кечди", - дейди Солт Лейк Сити касалхонаси бош жарроҳи.
Ўтган ой Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида ҳам жигари умумий бўлган сиом эгизаклари туғилган эди. Уларга ҳам ажратиш жарроҳлик амалиёти лозимлиги айтилган.