Ироқнинг Нажаф шаҳрида яна бир катта портлаш содир бўлди ва тахминан, 35 одам қурбон бўлгани хабар қилинди.

Яна ўнлаб одам эса жароҳатланган.
Полиция берган маълумотга кўра, террорчилик ҳаракати ҳудкуш томонидан шиа мусулмонлари масжиди ёнидаги бозорда содир этилган.
Яна бошқа манбаларда эса маҳаллий бозорда иккита портлаш содир бўлган, деб хабар берилмоқда. Қурбон бўлганларнинг аксариятини полициячилар ташкил қилади.