Хитой шарқий соҳилидан ярим миллионга яқин аҳоли эвакуация қилинди.

Бунинг сабаби катта тезлик билан яқинлашиб келаётган кучли тўфондир.
“Саомай” деб номланаётган тўфон бугуннинг ўзида Фуцзян ва Чжецзян вилоятларига келиб ёпирилиши кутилмоқда. Айни вақтда Хитой ҳукумати шу ҳудуднинг тоғли районларида яшовчи аҳолини жала қуйиши ва сел келишидан огоҳлантирмоқда.