Ўзбекистон ҳукумати пайшанба куни мамлакат чегарасида икки нафар қозоғистонлик фуқаро қўлга олинганини айтмоқда.

Маълумотга кўра, бу фуқаролар ёнидан исломий гуруҳлар фаолиятига оид экстремистик мазмундаги диний адабиётлар топилган.
Ўзбекистон ҳукуматига оид ахборот сайтларида ёзилишича, мамлакат махсус хизматлари икки фуқаро мамлакат ғарбида бўлган ва сафар давомида таъқиқланган Ҳизб ут-Таҳрир диний гуруҳи ҳақидаги китоб ва журналларни тарғиб қилган, деб тахмин қилмоқда. Шунингдек, бу фуқаролар қўлида араб, ўзбек ва қирғиз тилларида эекстремистик ҳаракатларга тарғиб қилувчи дисклар бўлгани айтимлоқда.