Британия ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакат полицияси бир неча самолётни парвоз вақтида портлатишни кўзлаган террорчилик битимини фош этган.

Полиция тахминича, террорчи гуруҳ портловчи моддаларни қўл сумкаларига жойлаган ва Британиядан АҚШга учувчи самолётларга олиб чиқишга уринган. Ҳозирча жиноий гуруҳга алоқадорликда айбланиб, 21 одам қўлга олинди ва Британия аэропортларида хавфсизлик чоралари максимал даражада кучайтирилди.
Лондон полицияси расмийси Пол Стивенсонга кўра, террорчи гуруҳ режаси амалга ошганда, оддий аҳолидан кўп сонли қурбон берилиши мумкин эди.
“Бу террорчилик битими ўта жиддий уюштирилганини таъкидламасдан иложимиз йўқ. Битим тасаввур қилиш қийин кўламда оммавий қотилликни кўзлаган”, - деди Британия полицияси расмийси.
Мамлакат расмийлари Британия ўта юқори даражада террор ҳавфи остида қолмоқда, деб эълон қилди ва аэропортларда ҳаво лайнерларига қўл сумкаларни олиб кириш таъқиқланди.