Украинанинг янги Бош вазири Виктор Янукович мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши йўлида иш олиб боришини аммо якуний қарор референдум ўтказилганидан кейин қабул қилиниши кераклигини билдирди.

Януковичга асосланиб “Интерфакс” ахборот агентлигининг билдиришича, Украина дарҳол НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатини бошламайди, балки, мамлакат аста-секин зарурий ислоҳотларни ўтказиб кейин ташкилотга қўшилади.