Исроил армияси қисмлари 10 август куни Ливан жанубидаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Маржаюн шаҳрини ишғол қилди.

“Хизбуллоҳ” гуруҳи 13та Исроил танкини ишдан чиқарганини билдирди. Исроил армияси танкка отилган ракета портлагани оқибатида бир аскар нобуд бўлганини маълум қилди.
Исроил Мудофаа вазири Амир Перес агар БМТ Хавфсизлик кенгашида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги музокараларда дипломатлар келишувга эриша олмаса, жанггариларни йўқ қилиш учун Исроил армияси бор имкониятини ишга солади, дея баёнот берди.
10 август куни “Хизбуллоҳ” партизанлари Исроил ҳудудига 110та ракета отди. Улардан бири Хайфа шаҳрига тушиб портлади. Исроил шимолида жойлашган Диёр ал-Асад қишлоғида ракета портлагани оқибатида исроиллик араб аёл ва унинг қизчаси нобуд бўлди.