Ироқда исёнчилар уюштирган ҳужумлар оқибатида АҚШнинг икки аскари, тинч аҳолидан саккиз нафари ва бир полиция ходими ҳалок бўлди.

Шанбага ўтар кечаси Рамади минтақасида исёнчилар ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида содир бўлган отишмада 26 исёнчи ўлдирилди.
Ироқ пойтахти ва бошқа вилоятларда йигирмага яқин одам мазҳаблараро уруш қурбони бўлди.
Бағдод шимолида жойлашган Бақуба шаҳрида номаълум қуролли шахслар ўт очгани оқибатида бир полиция ходими ва икки фуқаро нобуд бўлди.
Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Басрада жангарилар видеокассеталар сотадиган дўконда икки фуқарони отиб ўлдирди. Хиллада ҳам шундай воқеа содир бўлди. Амара шаҳрида эса қуролланган номаълум шахслар икки ироқликни отиб ташлади.