БМТнинг Яқин Шарқ минтақасидаги вакили Алваро де Сото БМТнинг тинчликпарвар кучлари Ливанга яқин кунлар ичида жойлаштирилишини билдирди.

А.де Сото ҳозирча БМТнинг 15 минг аскардан иборат кучларини Ливанга жойлаштириш муддати белгиланмаганини айтди. Режага кўра, Ливан ҳукумати ҳам мамлакат жанубий минтақаларига ўзининг 15 минг аскарини жойлаштиради.