Кўпгина давлатлар раҳбарлари мазкур резолюция қабул қилинганини олқишлади. Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Исроил ва Ливан БМТ резолюциясини қабул қилишига умид билдирди.
“Исроил ҳукумати якшанба куни йиғилиш ўтказишини билдирди. Мен резолюция қабул қилинишига умид қиламан. Бу қўшинлар олиб чиқилиши ва ўт очишни тўхтатишга йўл очади. Мен узоқ ва барқарор тинчлик ўрнатишга имкон яратувчи мазкур резолюция талабларини ҳар икки томон ҳам бажаришига умид қиламан”, – деди Ҳ.Солана.
Резолюция қабул қилинганига қарамай, Исроил армияси Ливандаги Литани дарёси томон ҳужумни давом эттиряпти.