6 – 13 сентябр кунлар Алматида Марказий Осиё давлатларининг биринчи халқаро театр фестивали бўлиб ўтади.

Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон драматурглари асарлари томошабинларга тақдим этилади. Фестивалда Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов томонидан ёзилган ва Ашхобод театрида саҳналаштирилган “Биринчи Президент” номли пьеса ҳам намойиш этилиши кутилмоқда.