Ироқ президенти Жалол Талабани раҳбарлигидаги сиёсий партиянинг бош қароргоҳига ҳужум уюштирилди.

Ироқ полициясига кўра, худкуш кимса Мосул шаҳридаги “Курдистон ватанпарварлар иттифоқи” партияси идораси яқинида юк машинасига ўрнатилган бомбани портлатгани оқибатида камида тўққиз одам нобуд бўлган. Ҳужум натижасида яна 35 одам жароҳатланди.