Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов қишлоқ хўжалик ва қурилиш соҳалари учун техника ишлаб чиқарувчи АҚШнинг "Case New Holland” компанияси билан 55 миллион долларлик шартнома имзолади.

Туркманистондаги расмий “TDH” ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур келишув 15 август куни Ашхободда имзоланган. Шартномага мувофиқ АҚШ ширкати Туркманистонга 220 та трактор, 100 та пахта териш машинаси ва 400 дона бошқа техника етказиб беради.