Миллий, диний адоват қўзғашга уринганлик ва бошқа айбловлар билан Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида тўққиз йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Мўминжон Иброҳимовга қўшимча қамоқ жазоси белгиланди.

“Рress-uz.info” сайти тарқатган хабарга кўра, М.Иброҳимов фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-таҳрир” диний гуруҳига аъзо бўлгани учун унга уч йиллик қўшимча қамоқ жазоси берилган.