Россия Ички ишлар вазири Рашид Нургалиев Душанбе шаҳрида Тожикистон Ички ишлар вазири Хумдин Шарипов билан учрашди.

Музокара чоғида ноқонуний мигрантлар ва наркотиклар савдосига қарши биргаликда курашни кучайтириш масаласи муҳокама қилинди. Мазкур сўзлашув Россия Тожикистон Ички ишлар вазирликларининг саккизинчи қўшма коллегия йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Аввалги сессияда Нургалиев Афғонистонда тайёрланган наркотикларнинг Тожикистон орқали Россияга келиши кўпайтани хусусида ташвиш билдирган эди.