Байрутдаги халқаро аэропорт қайта ишга тушди.

Исроил ва “Хизбуллоҳ” ўртасида уруш ҳаракатлари бошланганидан кейин бу аэропортга самолётлар қатнови тўхтаб қолган эди. “Яқин Шарқ ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Ливан байроғи туширилган самолёт Иордания пойтахти Аммондан биринчи йўловчиларни Байрутга олиб келди. Ливан расмийларига кўра, Исроилнинг Ливанга қарши жорий этган ҳаво блокадаси тугаган аммо денгиз қатновига жорий қилинган блокада бекор қилинмаган.
Айни пайтда, Ливан ҳарбий қисмлари мамлакат жануби томон ҳаракатланмоқда. Исроил ва “Хизбуллоҳ” ўртасида қарийб бир ой давом этган урушни тўхтатган БМТ резолюциясига мувофиқ бу кучлар Ливаннинг Исроил билан чегарадош минтақасига жойлаштирилади.