Афғонистонда АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг бир аскари ҳалок бўлди, бошқаси яраланди.

АҚШ ҳарбийлари баёнотига кўра, жангарилар коалиция ҳарбийларга 17 август куни Кунар вилояти маркази Асадобод шаҳрида пистирмадан ҳужум қилган. Баёнотда ҳалок бўлган аскар қайси давлат фуқароси эканлиги маълум қилинмаган. “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистоннинг бу минтақасига жойлаштирилган қўшинларнинг асосий қисмини АҚШ ҳарбийлари ташкил этади.