Кеча кечқурун Қоҳирада Араб давлатлари лигасининг ташқи ишлар вазирлари Ливанни қайта тиклаш масаласига бағишланган фавқулодда мажлисни тугатди.

Бироқ, ташқи ишлар вазирлари Араб давлатларининг молия вазирларининг келаси ойга режалаштирилган учрашувига қадар аниқ таклифларни илгари сурмасликка қарор қилди.
Араб лигасининг бош қароргоҳи Қоҳирада ўтказилган фавқулодда мажлисда Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим қатнашмади.
Ливан ташқи ишлар вазири Фавзи Солиҳ Араб давлатлари лигаси бош котиби Амр Мусса билан учрашувдан кейин ўз мамлакатининг ёрдамга муҳтожлигини таъкидлади.
“Араб биродарларимиздан Ливанни мудҳиш аҳволдан чиқаришда ҳамкорлик ва ёрдам таклиф этишларини ҳамда бизни қўллаб-қувватлашларини сўраймиз”, - деди Ливан расмийси.
Ҳозирча, Қувайт ва Саудия Арабистони Ливанни тиклаш мақсадларига 1 миллиард АҚШ доллари эҳсон қилиш ниятларини маълум қилди.