Айни пайтда, Афғонистон наркотиклар ноқонуний савдосига қарши кураш вазири жорий йилда қора дори етиштириш кўпайганини бўлганини маълум қилди.

Вазир Ҳабибуллоҳ Қодирий Ҳелманд вилоятида кўкнори экилган ерларнинг майдони икки баробарга кўпайганини таъкидлади. Ҳелманд қора дори етиштириладиган асосий вилоят ҳисобланади.
Кобулда ўтаётган Наркотиклар ноқонуний савдосига қарши курашиш масаласига бағишланган анжуманда чиқиш қилган вазир, шунга қарамай пайҳон этилган кўкнори экинларининг миқдори жорий йилда ўтган йилга қараганда уч баробар кўп бўлганини ҳам қайд этди.
Афғонистон наркотиклар ноқонуний савдосига қарши курашиш вазирлигининг маслаҳатчиси Муҳаммад Муса Ҳамид "Озодлик" билан суҳбатда ҳукуматнинг стратегияси деҳқонларга қора дорига муқобил экинларни етиштиришга жалб этишдан иборатлигини айтди.
“Бу йил шу каби дастурларни бошладик. Деҳқонларга тирикчилик тебратишнинг муқобил йўлларини таклиф этяпмиз. Шунингдек, уларга гиёҳвандлик ёмон иллат эканини тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Гуёҳвандилик мамлакат ичкарисида ҳам халқаро миқёсда ҳам катта муаммоларга сабаб бўлишини уларга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз”, - дейди афғон расмийси.
Афғонистон жаҳон бўйлаб ноқонуний сотиладиган опиумнинг қарийб 90 фоизини етиштиради. Афғонистонда ишлаб чиқарилган қора дорининг аксар қисми Европа мамлакатлари ва Россияда сотилади.