Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер ўз ҳукуматининг Афғонистондаги мажбуриятлари ҳақида яна бир бор маълум қилди.

Кобулда қилган чиқишида Штайнмайер террорчилик ва наркотиклар ноқонуний савдосига қарши курашиш куннинг долзарб вазифаси экани ҳақида таъкидлади. Афғонистонга уч кунлик сафар билан келган Штайнмайер шунингдек, Афғонистон полиция ходимларини тайёргаликдан ўтказишда Германия фаол иштирок этиши лозимлгини қайд этди.