Афғонистоннинг Хилманд вилоятида тўққиз нафар исёнчи отиб ўлдирилди.

Афғонистондаги НАТО етакчилигидаги кучлар матбуот вакили майор Тоби Жэкманга кўра, Британия аскарлари Нав Зад туманидаги жанггариларга қарши кучли портлаш содир этувчи ўқлар ишлатган. Унга кўра, 21 август кунги отишмада Британия ҳарбийлари талафот кўрмаган.