НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Роберт Симмонс “Озодлик” радиосининг ўзбек шўбаси мухбири билан суҳбатда ўтган йил Андижонда содир бўлган қонли воқеалар Ўзбекистон-НАТО муносабатлари совушига сабаб бўлганини айтди. Симмонс яқин фурсатда муносабатлар яхшиланиши мумкинлигига ҳамда президент Ислом Каримов НАТОга нисбатан ўз позициясини юмшатишига умид билдирди: “Маълум муддат ўтгандан сўнг, энди ўзаро муносабатларни яхшилашни бошлашимиз мумкин. Менимча, унинг, (яъни, Ўзбекистон президентининг) НАТО ва Ғарб давлдатларига нисбатан умумий муносабати ижобий томонга бир оз ўзгарди. Менимча, у буни кўряпти”, – деди НАТО вакили.
Симмонс МДҲ давлатларининг коллектив хавфсизлик шартномасига яқинда Ўзбекистон қайта қўшилгани НАТО-Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболига таъсир этмаслиги керак, деган фикр билдирди.
Симмонс МДҲ давлатларининг коллектив хавфсизлик шартномасига яқинда Ўзбекистон қайта қўшилгани НАТО-Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболига таъсир этмаслиги керак, деган фикр билдирди.