23 август куни Брюсселда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлади.

Учрашувда Ливандаги БМТ тинчликпарвар кучлари мандати масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Италия Бош вазири Романо Проди Италия ҳукумати Ливанга икки ёки уч минг аскардан иборат ўз қўшинларини жўнатишга тайёр эканини билдирган эди.