Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Қўшма Штатлар Президенти Жорж Бушнинг Америкага келиш таклифини қабул қилди.

Карзай маъмуриятининг маълум қилишича, Буш Афғонистон раҳбарини телефон орқали таклиф қилган.
Икки президент ўртасидаги телефон суҳбатида террорчиликка қарши курашиш ва Афғонистонни тиклаш масалалари муҳокама қилинган. Карзай маъмуриятига кўра, президент Буш Афғонистон раҳбарини Вашингтоннинг бу мамлакатга ёрдами узоқ муддатли ва узлуксизк бўлишига ишонтирган.
Карзайнинг АҚШ сафари санаси ошкор этилмаган.