Исроил президенти Моше Кацав полиция томонидан сўроқ қилина бошланди.

Бунга президент идорасининг икки нафар аёл ходими давлат раҳбари уларга шилқимлик қилганини иддао қилгани сабаб бўлди. Аёллардан бири Кацавни пора олганликда ҳам айблади. Матбуот хабарларига кўра, Исроил раҳбари қонунга хилоф ҳеч қандай иш қилмаганини таъкидламоқда. 21 август куни Исроил полицияси мамлакат раҳбарининг Қуддус шаҳридаги расмий резиденциясида унинг компютери ва бази ҳужжатларни мусодара қилган.


* * * * * * * * * *