Инсон Ҳуқуқлари бўйича Хелсинки Федерацияси Ўзбекистон расмийларини бир гуруҳ аёл ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевга милиция ходимлари олдида ҳужум қилгани воқеаси юзасидан текширув ўтказишга чақирди.

Ташкилот баёнотига кўра, Ҳамроев Жиззах шаҳридаги ўз уйида Британия элчихонаси вакиллари билан учрашган пайтда йигирмага яқин аёл унинг уйига бостириб кириб, унга тажовуз қилган. Воқеага гувоҳ бўлган милиция ходимлари аёлларни ўз вақтида тарқатмаган. Бу ҳақда Хелсинки Федерациясига британиялик дипломатлар хабар берган.