АҚШга тегишли Гуантанамо қамоқхонасида тўрт йил ҳибсда сақланган Германияда туғилган Туркия фуқароси озод этилди.

24 яшар Мурот Курназнинг адвокати ўз мижози самолётда Германиядаги ҳаво базасига олиб борилиб, озод этилганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, Курназ 2001 йилда Покистонга борган, у ерда ҳисбга олиниб, Қўшма Штатларга топширилган. Унинг адвокати ўз мижозининг Ал-Қайдага алоқадорлигига ишора қилувчи бирор далил йўқлигини таъкидлади. АҚШ расмийлари воқеани изоҳлагани йўқ.