Ғазода гаровга олинган Фокс телеканали мухбирларидан бирининг турмуш ўртоғи уларни озод этилишини сўради.

Гаровдаги Фокс канали оператори Олаф Угнинг хотини Анита МакНот гаровгирларга мурожаат қилиб, ўз турмуш ўртоғи ва журналист Стив Сентанни уларнинг душманлари эмаслигини тушунишга чақирди.
Чоршанба куни, шу пайтгача номаълум бўлган гуруҳ мухбирларнинг ўғирланиши учун масъулиятни ўз зиммасига олган ва Қўшма Штатлардан барча мусулмон махбусларни озод этишни талаб қилган эди.