Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт ўз ҳукуматининг Ҳизбуллоҳга қарши бир ойлик урушда вазиятни тўла назорат қила олмагани учун кесқин танқидларга учрамоқда.

Яҳудий давлати раҳбари Исроил шимолидаги жиддий зарар кўрган шаҳарларни қайта тиклаш мақсадларига 2 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфланишини ваъда қилди.
Олмерт бу ҳақда, Ливан чегараси яқинидаги ракеталардан зарар кўрган Наҳария шаҳрини кўздан кечираётиб маълум қилди. Олмерт уруш пайтида камчиликларга йўл қўйилганини тан олди ва бу борада тергов ўтказилишини ваъда қилди.