Россия хавфсизлик кучлари Доғистон пойтахти Махачкала шаҳрида жанггари эканликда гумон қилинган тўрт шахсни отиб ўлдирди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, хавфсизлик кучлари бинони қуршаб олганидан сўнг шиддатли отишма бошланган. Тўқнашувда икки аёл ва Россия Ички ишлар вазирлигининг бир ходими яраланган.
Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, Чеченистон билан чегарадош Ингушетияда қуролли шахслар уюштирган ҳужум оқибатида россиялик уч ҳарбий нобуд бўлган.