Фаластиндаги "Ҳамас" гуруҳи матбуот вакили Ғози Ҳамад АҚШдаги "Fox News Network" агентлигининг ўғирлаб кетилган икки мухбири соғ-саломат эканлигини айтди.

Ғарблик журналистларни ўғирлаган номи ҳеч кимга маълум бўлмаган “Муқаддас Жиҳод” гуруҳи АҚШ қамоқхоналарида сақланаётган барча мусулмон маҳбуслар қўйиб юборилишини талаб қилган. Акс ҳолда гуруҳ қандайдир ёмон оқибатлар билан таҳдид қилган эди. Жанггарилар белгилаган муҳлат шанба куни эрталаб тугади.